Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмон Наврўз байрами арафасида террорчилик ҳаракатларини содир этишга уринган 20 дан ортиқ киши қўлга олинганини тасдиқлади.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси пойтахтдаги байрам тадбирлари чоғида террористик ҳужумга тайёргарлик кўришда гумонлаб 20 га яқин кишини қўлга олганини Озодлик радиоси ўз манбаларига таяниб апрель ойи бошида хабар берганди. Айни маълумотни "Азия-Плюс" нашри ва Reuters ахборот агентлиги ҳам берганди. Бироқ ўшанда МХДҚ бу маълумотларни рад этиб, мустақил ОАВларни "иғвогарликда" айблаган эди.
Бош прокурори Юсуф Раҳмон 9 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида қўлга олинганлар "Ислом давлати" экстремистик гуруҳи аъзолари эканини, улар "одамларни оммавий заҳарлашни мўлжаллаган"ини маълум қилди.
Улар "одамларни оммавий заҳарлашни мўлжаллагани" айтилмоқда.