Бишкекда Жўқорғу Кенешнинг собиқ депутати Салайдин Айдаров қамоққа олинди. Бу маълумотни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати Озодлик радиосига тасдиқлади.
55 ёшли Айдаров "жиноий гуруҳларни молиялаштириш"да айбланмоқда. У 4-сентабргача Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов ҳибсхонасида сақланади. Айдаровга оид ишнинг бошқа тафсилотлари судда маълум қилинмаган.
Аввалроқ МХДҚ тадбиркор Жалил Атамбоевни худди шундай айблов билан қўлга олганди.
Айдаров ва Атамбаевнинг ҳибсга олиниши 6 август куни МХДҚ ўғрибоши Салим Абдувалиевни қидирувга бергани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
2018 йилда ижтимоий тармоқларда Салим Абдувалиев Салайдин Айдаровнинг укаси бўлми собиқ депутат Нурғози Айдаров билан бирга суратга тушган видео тарқалганди. Салимбойнинг депутатлар Дамирбек Асилбек ўғли, Салайдин Айдаров ва "Айю" ширкати раҳбари Шаршенбек Абдикеримов билан сурати ҳам тарқалганди. Кейинроқ депутатлар сурат спорт тадбирида олинганини айтган.
55 ёшли Айдаров "жиноий гуруҳларни молиялаштириш"да айбланмоқда.