Президент Садир Жапаров Париж Олимпиадаси совриндорлари ва иштирокчиларига пул мукофоти ҳамда янги автомашиналарни топширди.
Олимпия ўйинлари иштирокчиси шарафига бағишланган тадбир 13 август куни Бишкек марказий ҳиёбонида бўлиб ўтди.
Жапаров ўз табрик нутқида мусобақада 206 мамлакатдан 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этгани, улар орасида Қирғизистон 16 нафар спортчи билан 68-ўринни эгаллаганини таъкидлади.
"Бу натижа, айниқса, Осиё қитъасидаги 44 та давлат орасида 15-ўринни эгаллаганимизни ҳисобга олсак, биз учун алоҳида ғурурдир. Қолаверса, 16 нафар спортчимиздан 6 нафари уйга совринлар билан қайтди ва аҳоли бошига медаллар нисбати бўйича Қирғизистон 206 мамлакат орасида биринчи ўринни эгаллади," - деди у.
Жапаров кумуш медалларни қўлга киритган спортчилар - Меерим Жуманазарова ва Мунарбек Сейитбек ўғлига 10 млн сўмдан (тахминан 118 минг доллар) ва машина калитларини совға қилди.
Ўз навбатида, бронза медали совриндорлари - Ойсулуу Тинибекова, Жоламан Шаршенбеков, Оқжол Маҳмудов ва Ўзур Жузупбеков 7 млн сўмдан, шунингдек, автомашина калити билан тақдирланди.
Янги машиналарнинг калитларини мусобақаларда медалларни қўлга киритмаган қолган спортчилар ҳам олишди. Бундан ташқари, президент Ойбек Кубаничбек уулу, Елизавета Печерская, Денис Петрашов ва Эрлан Шеровга 500 минг сўмдан совға қилди. Аял Лазарев, Бекзат Алмаз ўғли, Амантур Исмоилов ва Айпер Медет қизига 1 млн сўмдан совға қилинди.
Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Қирғизистон терма жамоаси 6 та медаль - 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган.
Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Қирғизистон терма жамоаси 6 та медаль - 2 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритган.