Ссылки доступа

Қозоғистон Олий суди 5 адвокатни лицензиясидан маҳрум этишни бекор қилди


Суд адвокатларни "касбий мажбуриятларини тегишли даражада бажармаганликда" айблаб, уларнинг адвокатлик фаолияти лицензиясини бекор қилиш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўтариб чиққанди.

Қозоғистон Олий суди Олматадаги январь воқеалари пайтида "аэропортни эгаллаш" иши бўйича адвокатларнинг лицензиясидан маҳрум этиш тўғрисидаги махсус қарорни бекор қилди.

Бу ҳақда Озодликка ушбу иш бўйича ҳукм қилинган Айгерим Тлеужанованинг адвокати Айнара Айдарханова хабар берди.

Гап бу ишда айбланувчиларни ҳимоя қилган беш адвокат ҳақида бормоқда. Булар маҳкум этилган Шилибаев ва Далибаевнинг адвокати Шинқуат Байжанов, Калас Нурпеисовнинг адвокати Абзал Айдарханов, шунингдек, Айгерим Тлеужанованинг адвокатлари - Гулнора Жуаспаева, Айнара Айдарханова ва Василий Содиқовдир.

2023 йил кузида адвокатлар суд мажлисини "атайлаб бузганлик"да айбланган.Суд адвокатларни "касбий мажбуриятларини тегишли даражада бажармаганликда" айблаб, уларнинг адвокатлик фаолияти лицензиясини бекор қилиш ва интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўтариб чиққанди.

2023 йил июль ойида Олмата суди "Олмата аэропортини эгаллаш" иши бўйича беш нафар айбланувчини қамоқ жазосига ҳукм қилди. Мактабнинг собиқ ўқитувчиси Калас Нурпеисов ва яна уч нафар олматаликнинг - Нурлан Далибаев, Ермуҳамет Шилибаев ва Жан-Айдар Карменовнинг ҳар бири саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Улар "тартибсизликлар уюштириш", "биноларга ҳужум қилиш", "автомобиль ўғирлаш" ва "талончилик"да айбландилар. Айгерим Тлеужанова "тартибсизликлар уюштирганликда" айбланиб, суд томонидан тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

Судда барча беш киши ўзларига қўйилган айбловларни рад этдилар. Ноябрь ойида ҳукм ўз кучида қолдирилди.

Тлеужанованинг адвокати Айнара Айдарханова ўшанда халқаро ташкилотларга, хусусан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига "барча ҳаракатсизлик ва исботланмаганликлар устидан шикоят қилишини" айтган эди.

XS
SM
MD
LG