Қирғизистон Миллий телерадиокорпорация бош директорининг собиқ ўринбосари ва блогер Одил Акжол ўғли ўз каналидаги бир видео деб ҳибсга олинган. Бу ҳақда унинг адвокати маълум қилди.
Айтилишича, Одил Оқжол ўғлини МХДҚ "оммавий тартибсизликларни келтириб чиқаришад" айбламоқда.
"Унда икки томондан олинган видео бор (Айтурган Маматқулованинг ўлими иши бўйича - таҳририят). Бу воқеа бўйича бошқа одамлар Whatsupda гуруҳ очишди. Гуруҳда оммавий тартибсизликлар аломатлари кузатилганлиги айтилмоқда. Аммо Одилнинг сўз ва ҳаракатларининг ўзида жиноят аломатлари йўқ. Одил ҳатто бу Whatsup гуруҳида ҳам бўлмаган.," - дейди унинг адвокати.
Одил Акжол уғли кўп йиллар давлат телевидениесида ишлаган, жумладан у 2023 йил июнидан 2024 йил март ойигача МТРКда бош директор ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Акжол ўғли ўзининг журналистик фаолиятидан ташқари блогер сифатида ҳам танилган. У ижтимоий ва сиёсий мавзудаги репортажлари ва бошқа видеоларини 800 мингга яқин фойдаланувчи обуна бўлган Youtube каналида эълон қилади.
Июль ойида Бишкекда бир йиллик турмушдан кейин ўзини ўлдирган 25 ёшли Айтурган Маматқулова воқеаси оиладаги зўравонлик муаммоси яна жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Одил ҳам марҳуманинг қайнотасидан интервью олиб, уни ўзининг -каналига жойлаштирган. Кейинчалик бу видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан муҳокама қилина бошланди.
Қирғизистон Миллий телерадиокорпорация бош директорининг собиқ ўринбосари Одил Акжол ўғли блогер сифатида ҳам танилган. У ижтимоий ва сиёсий мавзудаги репортажларини 800 мингга яқин обуначиси бўлган Youtube каналида эълон қилади.