Ссылки доступа

ТИВ: қирғизистонликлар Курскни тарк этмоқда


ТИВ
ТИВ

ТИВ Курск вилоятида таҳсил олаётган ва ишлаётган Қирғизистон фуқаролари билан алоқа ўрнатган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, Курск вилоятида Қирғизистоннинг жами 199 нафар фуқароси рўйхатга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати Озодлик радиосига маълум қилди.

ТИВ Курск вилоятида таҳсил олаётган ва ишлаётган Қирғизистон фуқаролари билан алоқа ўрнатган.

"Қирғизистонлик талабаларнинг маълумотларига кўра, ёзда талабаларнинг аксарияти бу ҳудудни тарк этган. Шунингдек, хавфсизлик мақсадида Қирғизистон фуқароларининг бир қисми Курск вилоятидан мамлакатнинг бошқа ҳудудларига жўнаб кетмоқда," - дейилади ТИВ хабарида.

Украина президенти Владимир Зеленский 13 август куни ўз мамлакати Қуролли кучлари айни пайтда Россиянинг Курск вилоятига қарашли 74 та аҳоли пунктини назорат қилаётганини билдирди.

Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина президентига украиналиклар томонидан назорат қилинаётган Россия ҳудуди кўлами минг квадрат километрни ташкил этаётгани ҳақида ҳисобот берган эди: бу Россия қўшинларининг бу йил Украинанинг Донецк ва Харьков вилоятларига ҳужум чоғида эгаллаб олган ҳудудидан сал кичикроқ.

XS
SM
MD
LG