Агентлик қайдича, Хитойнинг давлат оммавий ахборот воситалари ракета ҳалокати ҳақида хабар қилишмаган, бироқ бу маълумот ижтимоий тармоқлар ва оммабоп сайтларда муҳокама қилинган. Кейинроқ ТИВ вакили Bloomberg билан суҳбатда ракета парчаланиб кетганини тан олган.
“Чанчжэн-6А” 18 та интернет сунъий йўлдошини 800 километр баландликка олиб чиқиш учун 6 август куни учирилган эди. Орбитадаги объектларни кузатиш билан шуғулланадиган Slingshot Aerospace ширкати ракета ҳалокатга учрагани ҳақида билдирган. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, у тақрибан 300 бўлакка бўлиниб кетган.
Bloomberg ҳалокатга учраган ракета “сўнгги ўн йилликларда коинот чиқиндисининг энг йирик манбаларидан бири”га айланган. Хитой ТИВ вакиллари Пекин коинот чиқиндисига қарши кураш масаласига катта эътибор қаратаётганини таъкидлашган.