Ссылки доступа

Тожикистон мухолифати бўлиниб кетди


Ислоҳотлар ва Тараққиёт Ҳаракати Миллий альянсдан чиқишини эълон қилди.

Ислоҳотлар ва Тараққиёт Ҳаракати тўртта мухолифат ташкилотини бирлаштирган Тожикистон Миллий Альянсидан (ТМА) чиққанини эълон қилди

Ҳаракат етакчиси Шарофиддин Гадоев бу қарорни Миллий альянсда "демократик меъёрлар бузилаётганлиги" билан изоҳлади.

ТМА 2018 йил Варшавада ташкил этилган ва ўз ичига тўртта мухолифат партиясини ва бир ҳаракатни ичиша олади. 2019 йил ТМА Тожикистонда экстремистик ташкилот деб эълон қилинган ва тақиқланган.
ТМА Шарофиддин Гадоевнинг баёнотига ҳозирча муносабат билдирмади. Аввалроқ альянс матбуот котиби Салим Султонзода Гадоев 10 август куни "ўз ваколатини суиистеъмол қилгани" учун Альянс аъзолигидан чиқарилганини маълум қилган эди.

Шарофиддин Гадоевнинг таъкидлашича, у Муҳиддин Кабирини МТА раҳбарлигидан кетишини талаб қилганидан сўнг аъзоликдан чиқарилган.

"Бирлик ва демократия тимсоли бўлиши керак бўлган иттифоқ Муҳиддин Кабирининг шахсий ҳокимияти ва у раҳбарлик қилаётган партиянинг (Тожикистон Ислом Уйғониш партияси) хизматкорига айланди... Натижада МТА Кенгаши аъзоларининг 75 фоизини ТИУП аъзолари ташкил этади. Бу мувозанатнинг бузилишига олиб келди ва энди МТАдаги барча қарорлар ТИУП фойдасига қабул қилинмоқда," - дея изоҳ берди Гадоев.

Миллий альянс раҳбари Муҳиддин Кабирий ҳозирча бу айбловларга муносабат билдирмаган.

Тожикистонда тадбиркорлик билан шуғулланган Шарофиддин Гадоев 2012 йилда Умарали Қувватов билан бирга Тожикистонни тарк этган ва "Гуруҳ 24"ни ташкил этган. 2015 йилда Туркияда Кувватов отиб ўлдирилганидан сўнг, Гадоев унинг ўрнига ҳаракатнинг раҳбари этиб сайланди, бироқ деярли бир йил ўтгач, у бу лавозимдан четлаштирилди ва Европага жўнаб кетди. Ҳозир у 39 ёшда, Тожикистон Ислоҳотлар ва Тараққиёт Ҳаракатига раҳбарлик қилади ва Нидерландияда яшайди.

XS
SM
MD
LG