Ссылки доступа

ЖССТ яна "маймун чечаги" деб глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди


Ҳозирда Африканинг 18 та давлатида 15 мингдан ортиқ ҳолат ва 461 ўлим қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 160 фоизга кўпдир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишда илгари "маймун чечаги" деб номланувчи mpox эпидемияси сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди.

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейсус Х ижтимоий тармоғида mpox билан боғлиқ вазият аллақачон халқаро миқёсда хавотир уйғотаётганини ёзди.

Аввалроқ, Африка касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари mpox эпидемияси сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ҳозирда Африканинг 18 та давлатида 15 мингдан ортиқ ҳолат ва 461 ўлим қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 160 фоизга кўпдир. Конго Демократик Республикасига касалланишнинг 90% тўғри келади.

Африканинг бир қанча давлатлари - Бурунди, Кения, Руанда ва Уганда касалланганлар ҳақида илк бор хабар беришди, дея аниқлик киритди Касайя.

Унинг сўзларига кўра, Африкада касалликни назорат қилиш учун 10 миллион доза вакцина керак, ҳозир эса атиги 200 минг доза мавжуд.

2022 йил июль ойида ҳам ЖССТ mpox эпидемиясини глобал фавқулодда ҳолат деб эълон қилганди. Ўша пайтга келиб, тахминан 70 мамлакатда 16 мингдан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган эди. Африкадан ташқарида mpox билан касалланиш ҳолатлари ҳақида биринчи марта деярли бир йил олдин маълум бўлган. Россияда бутун давр давомида иккита шундай ҳолат тасдиқланган.

Янги эпидемия, эҳтимол, вируснинг янги штамми пайдо бўлиши билан боғлиқ.

Mpox билан ҳайвонлар ҳам, одамлар ҳам касалланади. Симптомлари табиий чечакка ўхшаб кетадиган, лекин одатда енгил ўтадиган вирусли касалликдир. Унга қарши махсус дори мавжуд эмас, у одатда 2-4 ҳафта ичида ўтиб кетади, аммо ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилган.

XS
SM
MD
LG