Ссылки доступа

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойишга чиқди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Юриш ўтган ҳафта Калкуттадаги давлат касалхонасида 31 ёшли аёл шифокорнинг зўрланиши ва ўлдирилишидан кейин бошланган деярли бир ҳафталик норозилик намойишларининг чўққиси бўлди.

Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ўн минглаб аёллар 14 августдан 15 августга ўтар кечаси гендер зўравонлигига қарши норозилик сифатида кўчага чиқди, деб хабар берди BBC News.

Марш "Reclaim the night" ("Тунни ўзимизга қайтарамиз") деб номланди.

Юриш ўтган ҳафта Калкуттадаги давлат касалхонасида 31 ёшли аёл шифокорнинг зўрланиши ва ўлдирилишидан кейин бошланган деярли бир ҳафталик норозилик намойишларининг чўққиси бўлди.


Врач-интерннинг ўлдирилиши 9 август куни содир бўлган. 36 соатлик сменадан сўнг у мизғиб олиш учун жой йўқлиги сабабли семинар хонасида ухлаб қолади. Эртаси куни эрталаб ҳамкасблари унинг ярим яланғоч танасини топадилар. Кейинроқ қотилликда гумон қилиниб, касалхона кўнгиллиси ҳибсга олинган.

Аёллар адолат талаб қилиб, ёниб турган машъаллар, плакатлар ва Ҳиндистон байроқлари билан маршга чиқишди. Уларга эркаклар ҳам қўшилган.

"Гап бир кечада эмас. Аёллар эркин ва кўчага чиқиш имкониятига эга бўлишлари керак, шунда келгусида қизларнинг ота-оналари болалари кечқурун уйга эсон-омон қайтиб келадими ёки йўқми, деб ўйламайдилар," - деди намойишчилардан бири.

Ҳиндистоннинг бошқа кўплаб шаҳарлари - Деҳли, Ҳайдаробод, Мумбай ва Пунада ҳам кичик норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG