Ссылки доступа

ЮНЕСКО: Афғонистонда 1,4 миллион қиз мактабга боролмай қолди


Афғонистонда 2021 йилдан буён “Толибон” ҳаракати тақиқи натижасида камида 1,4 миллион нафар қиз мактабларда ўрта таълим олишдан қасдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича агентлиги (ЮНЕСКО) томонидан 15 август куни тарқатилган баёнотда билдирилган.

Агентлик “Толибон” вакиллари бор-йўғи уч йил ичида Афғонистонда таълим соҳасида 20 йил давомида эришилган барқарор тараққиётни “деярли йўқ қилиб бўлган”ини билдирган.

“Бутун бошли авлод келажаги хавф остида”, дея огоҳлантирган ЮНЕСКО ўз баёнотида.

Кўплаб мамлакатларда террор ташкилоти ўлароқ тан опинган “Толибон” ҳаракати 2021 йил 15 августида ҳокимиятни эгаллаб олгани ортидан Афғонистон аёлларга ўрта ва олий таълим олиш тақиқланган дунёдаги ягона мамлакатга айланиб қолган.

Аввалроқ Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти “Толибон” иқтидорга келганидан кейин Афғонистонда аёллар ва қизлар ҳуқуқлари бўйича дунёда энг жиддий инқироз юзага келгани ҳақида баёнот тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG