Бу тартиб мамлакат президенти томонидан шу йил 14 августида имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда кўзда тутилган.
Ҳужжатда Халқ депутатлари кенгашлари бундан буён суд раисларини суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитмаслиги, бунга оид ҳисобот билвосита жамоатчиликка берилиши қайд этилган.
Norma ахборот-ҳуқуқий портали мазкур қонун билан жорий этилаётган бошқа бир жиҳатга – судьяни қамоққа олиш шартлари ўзгараётганига эътибор қаратган.
“Илгари судьяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга нисбатан ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаб бўлган қасддан бошқа жиноят содир этганликда айб қўйилган ҳолларда қўлланилиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда ушбу эҳтиёт чорасини судья томонидан оғир жиноят содир этилганда ҳам қўллаш мумкин”, дейилган портал шарҳида.