Апелляция суди "давлат тўнтаришига уриниш" иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди, деб хабар берди "Власт" интернет журнали. Суд онлайн режимда ўтказилди.
Ҳимоя томони кассация шикояти билан мурожаат қилмочи, шундан сўнг БМТ қўмитасига мурожаат қилишни режалаштирган.
Qaharman инсон ҳуқуқлари ташаббуси ва "Фаоллар - экстремист эмас" телеграм канали ўтган ойда суд биринчи инстанция суди қарорини ўз кучида қолдиргани ҳақида хабар берган эди.
2024 йил 7 март куни Олмаота жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди олти айбланувчини қамоқ жазосига, бир айбланувчини шартли жазога ҳукм қилди. Улар 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилганди.
Кузатувчилар гумондорларнинг айби исботланмаганини, тақдим этилган далиллар эса ишонч уйғотмаганини таъкидлашмоқда.
Судланаётган етти киши тахминан икки йил олдин ҳибсга олинган. 2022 йил 17 ноябрда Миллий хавфсизлик қўмитаси "ҳокимиятни эгаллаш"ни режалаштирган гуруҳ фош этилгани ҳақида ҳисобот берди. Ҳуқуқбонлар бу ишни "трактор иши" деб аташди. Айтилишча, айбланувчилар Остонадаги президент қароргоҳига тракторда бостириб кириб, ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштирмоқчи бўлган.
Айтилишча, айбланувчилар Остонадаги президент қароргоҳига тракторда бостириб кириб, ҳокимиятни эгаллаб олиш мақсадида тартибсизликлар уюштирмоқчи бўлган.