Лос-Анжелесда Қирғизистон фуқароси Шайлообек Бозорбоевни ўсмирлар тўдаси калтаклаб кетган. Унинг машинасига шикаст етказилган, барча буюмлари ва ҳужжатлари ўғиллаб кетилган.
Маҳаллий ОАВ ёзишича, ўсмирлар орасидан қирғизистонликни бир маҳаллий аёл тортиб олишга муваффақ бўлган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 2 август куни Шайлообек Бозорбоев билан Чикагодаги Бош консулхонаси ходимлари алоқа ўрнатганини маълум қилди. Қирғизистон ТИВнинг қўшимча қилишича, эркак Россия фуқароси бўлиб, ҳужум натижасида Россия паспорти ва ҳарбий билети, шунингдек, АҚШнинг бошқа ички ҳужжатларини йўқотган.
"Айни пайтда жабрланувчи ҳеч қандай молиявий ва бошқа ёрдамга муҳтож эмас," - дейилади вазирлик хабарида.
Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил февраль ҳолатига кўра, Қўшма Штатларда 36 мингга яқин қирғизистонликлар истиқомат қилади ва ишлайди.
Чикагодаги (Иллинойс штати) "Қирғиз бирдамлиги" ҳамжамияти раҳбари Умар Юсупбеков аввалроқ Озодлик радиосига берган интервьюсида сўнгги икки йил ичида АҚШга 70-80 мингдан ортиқ қирғизистонликлар келганини таъкидлаган эди.
Шайлообек Бозорбоевни ўсмирлар тўдаси калтаклаб кетган.