Ссылки доступа

Қирғизистонда 5 йилга қамалган ёзувчи Олжобай Шокир аппеляцияга берди


53 ёшли ёзувчи ҳокимиятни тез-тез танқид қилиб келарди. Масалан, у Иссиқкўл қирғоғидаги тўртта сиҳатгоҳни Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан ва шу масалада Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни дебатга чақирган.

Қирғизистонда 5 йилга озодликдан маҳрум этилган ёзувчи Олжобай Шокирнинг адвокатлари Олий судга апелляция берди. Бу ҳақида унинг адвокати Озодлик радиосига маълум қилди. Ёзувчи аввалроқ “оммавий тартибсизликлар уюштиришга чақириқларда” айбдор деб топилганди.

Олжобай Шокир унга қарши очилган жиноий ишни асоссиз ҳисоблашини ва айбловларни тан олмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, у доимо ҳукумат ва халқ ўртасида мулоқот ва муроса қилишга чақириб келган.

Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Олжобай Шокир 23 август куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ушланган. Унга нисбатан “оммавий тартибсизликлар уюштириш” ва “ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш” айбловлари қўйилган эди.

53 ёшли ёзувчи Олжобай Шокир ҳокимиятни тез-тез танқид қилади. Сўнгги пайтларда у Иссиқкўл қирғоғидаги тўртта сиҳатгоҳни Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан ва шу масалада Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни дебатга чақирган.

У "ҳокимиятнинг ноқонуний ҳаракатларига қарши" норозилик акцияси ўтказиш ташаббуслари билан ҳам чиққан.

XS
SM
MD
LG