Ссылки доступа

Қозоғистонлик хонанданинг ҳижобда бўлмаган аёлларнинг ўлдирилиши ҳақидаги сўзларида жиноят таркиби топилмади


Улангасыр Ками
Улангасыр Ками

Қўшиқчининг таъкидлашича, оилавий муаммолар айнан аёлнинг ташқи қиёфасидан келиб чиқмоқда. Унинг айтишича, эрлар ўз хотинларини ҳижоб киймагани учун ўлдириб қўймоқда. 

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хонанда Улангасир Камиевнинг ҳижоб киймаган аёлларни ўлдирилиши ҳақидаги фикрида жиноят таркиби топмади. Бу ҳақда пайшанба куни кечқурун КазТАГ хабар берди.

Июль ойида Камиев мамлакатда оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида видео чиқарганди. Қўшиқчининг таъкидлашича, муаммолар айнан аёлнинг ташқи қиёфасидан келиб чиқмоқда. Унинг айтишича, эрлар ўз хотинларини ҳижоб киймагани учун ўлдириб қўймоқда.

Хонанданинг бу фикри жамиятни жунбушга келтирди. Унинг продюсери кейинчалик журналистларни ахборот хуружида айблади.

Костанай шаҳрининг турғуни Саида Сисембаева санъаткорни жамиятда низо қўзғатишда айблаб, ИИВга унинг устидан ариза киритган эди.

Мурожаатчига жавобда ИИВнинг айтишича, Камиев Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз обуначилари билан мулоқот олиб борган ва уларнинг саволларига жавоб берган, "бу эса Қозоғистон Жиноят кодексининг 174-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий ҳуқуқбузарлик таркибини ташкил этмаган."

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистон полицияси ҳар куни маиший зўравонлик ҳолатлари бўйича 300 га яқин ариза қабул қилади.

XS
SM
MD
LG