Покистон 126 мамлакат, шу жумладан, Марказий Осиё давлатлари учун соддалаштирилган виза режимини жорий қилди.
Рўйхатга Ўзбекистон, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия ва Беларус киради. АҚШ, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари ва бир қатор Яқин Шарқ мамлакатлари фуқаролари ҳам йиғим тўлашдан озод қилинган.
Электрон визага ариза топшириш учун юқорида номлари саналган давлатлар фуқаролари 24 соат ичида паспорт фотосурати ва нусхасини Покистон ИИВ веб-сайтига тақдим этадилар. Виза 90 кун давомида амал қилади.
Бундан ташқари, Покистон Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ва Уммон тадбиркорлари учун виза талабларини бутунлай бекор қилди. Ушбу ҳаракат бизнес ва инвестиция фаоллигини рағбатлантириши кутилмоқда.