Ссылки доступа

Ўзбекистонга маймунчечак касаллиги тарқалишининг олдини олиш чоралари бошланди


Ўзбекистонда маймунчечак (mpox) касаллигининг четдан кириб келиши ва унинг тарқалиб кетишини олдини олиш юзасидан маълум чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқармаси хабар қилди.

Хабарга кўра, юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди. Бундан ташқари касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди.

Касалликни четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди, деб хабар қилинмоқда.

"Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда",- дейилади хабарда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 14 август куни бўлиб ўтган йиғилишда илгари "маймун чечаги" деб номланувчи mpox эпидемияси сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди.

XS
SM
MD
LG