Давлат думасига меҳнат муҳожирлари ўз оилаларини Россияга олиб келишни тақиқловчи қонун лойиҳаси киритмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ташаббус ЛДПР партиясидан чиққан. Ҳужжатнинг асослаш хатида айтилишича, "меҳнат шартномасига асосан вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган чет эл фуқаросининг оила аъзосига мамлакатга киришини тақиқлашни таклиф этилмоқда."
Қонун лойиҳаси муаллифлари таъкидлашича, гап фақат меҳнат шартномаси ёки патент асосида Россияда бўлиб турган, бироқ мамлакатда яшаш учун бошқа қонуний асосларга, масалан, Россия фуқаролигига эга бўлмаган паст малакали мутахассислар ҳақида кетмоқда. Юқори малакали хорижий ходимларнинг оила аъзолари бундан мустасно бўлади.
"Меҳнат мигрантларининг оилалари уларни ўз ватанида кутиши лозим. Россияга келган иш билан таъминланган хорижликларнинг яқинлари бир тўда бўлиб олиб яшайди, ўз тилларида сўзлашади ва маҳаллий аҳолига беписанд муносабатда бўлади. Бу муаммоларнинг барчасини бартараф этиш ва малакасиз хорижликларга ишга жойлашиш даврида оиласини олиб келишни тақиқлаш керак. Келди, ишлади - уйга кетсин. Бошқа йўл бўлиши мумкин эмас," - деди партия раҳбари Леонид Слуцкий РИА Новостига.
Ташаббус муаллифларининг фикрича, ҳозирда мигрантларнинг фарзандлари ва ишсиз турмуш ўртоқлари уларнинг меҳнат шартномалари ёки патентлари асосида Россияга тўсиқсиз кўчиб ўтишлари мумкин, бу эса назорат қилиб бўлмайдиган миграция оқими ва ижтимоий кескинликка олиб келмоқда. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантида меҳнат шартномаси ёки патентнинг мавжудлиги унинг оила аъзоларининг у билан бирга Россияга кўчиб ўтишига асос бўла олмаслиги назарда тутилмоқда.
"Муҳожир келсин, ишласин ва уйига кетсин. Бошқа йўл бўлиши мумкин эмас," - дейди ташаббус муаллифи, ЛДПР раҳбраи Леонид Слуцкий.