Ссылки доступа

Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 млн доллар берилади


Орол бўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади.

Президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилаётган йиғилишда яқинда тасдиқланган қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастурига кўра, Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилиши таъкидланди.

Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди. Бу ҳақда президент бошчилигида Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушиши маълум қилинди.

Оролбўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда ўрмонзорлар барпо этилди. Натижада, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси 19 фоиздан 35 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, 19 август куни президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Президент матбуот хизматига кўра, ташриф давомида саноат корхоналаридан ташқари IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириши, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиши режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

XS
SM
MD
LG