Ссылки доступа

Қозоғистонда АЭС муҳокамаларини танқид қилган фаол жаримага тортилди


Аввалроқ Абдуманапов Караганда ва Олмаотадаги АЭС қурилиши бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаларида қатнашган ва уларни "муҳокама эмас, АЭС рекламаси" деб атаган.

Суд фаол Мейрхон Абдуманаповни тинч йиғилиш ўтказиш тартибини бузганликда айбдор деб топди ва таҳминан 270 доллар миқдорида жаримага тортди.

У, аввалроқ етти йилга қамалган журналист Думан Муҳаммадкарим устидан ўтказилган суд мажлисида намойиш ўтказганликда айбланган. Бу ҳақда "Власть" нашри Абдуманаповнинг ўзига асосланиб хабар берди.

Абдуманаповнинг ўзи Facebook саҳифасида ёзишича, Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши муҳокамаларида қатнашиш учун кетаётганда фуқаро кийимидаги ходимлар томонидан ушланган.

Фаолнинг фикрича, уни ҳибсга олишдан мақсад муҳокамаларда иштирок этишига тўсқинлик қилиш бўлган.

Аввалроқ Абдуманапов Караганда ва Олмаотадаги АЭС қурилиши бўйича ўтказилган жамоатчилик муҳокамаларида қатнашган ва уларни "муҳокама эмас, АЭС рекламаси" деб атаган.

XS
SM
MD
LG