Қозоғистонга Полшадан йўл-транспорт ҳодисасини содир этишда гумон қилинаётган Грузия фуқароси экстрадиция қилинди. Бу ҳақда 21 август куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ўтган йили Олмаотада эркак маст ҳолда рулга ўтириб, қарши йўлакка чиқиб кетган ва бошқа машина билан тўқнашиб кетган. Иккинчи автомобиль ҳайдовчиси жиддий жароҳат олган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, исми ва ёши кўрсатилмаган гумонланувчи ғойиб бўлган ва халқаро қидирувга берилган.
Жорий йилнинг апрель ойида у Полша ҳудудидан топилган.
"Бош прокуратура сўровига кўра, гумонланувчи Қозоғистонга экстрадиция қилинган ва ҳозирда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Бу жиноят тури учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган," - дейилади Қозоғистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Полша жорий йилнинг бошида Қозоғистон ҳудудида жуда кўп миқдорда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган трансмиллий гуруҳни ташкил этишда гумон қилинаётган шахсни ҳам Қозоғистонга топширган.
Тергов маълумотларига кўра, ўтган йили Олмаотада эркак маст ҳолда рулга ўтириб, қарши йўлакка чиқиб кетган ва бошқа машина билан тўқнашиб кетган. Иккинчи автомобиль ҳайдовчиси жиддий жароҳат олган.