Қозоғистонда Атбосар колониясида маҳбусларни қийноққа солган нозирлар устидан суд жараёни якунланди. 11 нафар судланувчи "бир гуруҳ шахслар томонидан қийноққа солиш" моддаси бўйича айбдор деб топилган. Суд ҳукми билан муассаса бошлиғи ва унинг режим бўйича ўринбосари олти йил-у олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, муассасанинг қолган беш нафар ходими ва тўрт нафар ҳарбий хизматчига тўрт йилдан тўрт ярим йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ ишда 41 нафар жабрланувчи ва 12 киши судланувчи мавжудлиги айтилган эди. Прокуратуранинг хабарида эса 11 нафар маҳкумга нисбатан қийноқлар қўлланилганлиги айтилган.
2023 йил сентябрь ойида Атбосар шаҳридаги 1-сонли муассасасида (ЕЦ-166/4) маҳбуслар қийноққа солинаётганлигини акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳусусан, видеолавҳаларнинг бирида нозирлар фаол Темур Данебаевни таёқ билан калтаклагани акс этилган.
Кейинчалик Темур Данебаевнинг ўзи айтишича, бу шунчаки у дучор бўлган 20дан ортиқ қийноқлардан бири акс этилган видеолавҳа эди.
Қийноқ видеолари тарқалгач, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти колониянинг 11 нафар ходими ишдан бўшатилганини хабар берди.
Қозоғистон ЖИЭМларида маҳкумлар қийноқлардан доимо шикоят қилиди. Қозоғистон ҳукумати бу муаммонинг мавжудлигини қисман тан олади, аммо уни бартараф этмайди. Қозоғистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва халқаро ташкилотларнинг таъкидлашича, қамоқхоналар ва тергов ҳибсхоналарида қийноқлар бўйича жуда оз миқдордаги ишлар судга қадар етиб боради.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, қийноққа солишда айблаш тўрт йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
2023 йил сентябрь ойида Атбосар шаҳридаги 1-сонли муассасасида (ЕЦ-166/4) маҳбуслар қийноққа солинаётганлигини акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳусусан, видеолавҳаларнинг бирида нозирлар фаол Темур Данебаевни таёқ билан калтаклагани акс этилган.