Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 22 август куни Тожикистонга икки кунлик давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Токаевнинг ташрифи доирасида Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. 22-23 август кунлари қозоғистонлик санъаткорлар Бўхтор ва Хўжандда маданий дастур билан чиқиш қилиши режалаштирилган.
Қозоғистон Тожикистоннинг энг муҳим савдо ҳамкорларидан биридир. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошди ва томонлар яқин келажакда бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш ниятида. Қозоғистон Россиядан кейин Тожикистондан меҳнат мигрантларини қабул қилувчи иккинчи давлатдир.
Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Душанбега аввалги амалий ташрифи 2023 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган эди.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.