21 август куни бўлиб ўтган тадбирда Балх волийси ўринбосари Нур ал-Ходи Абу Идрис ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги бош консули Фарҳод Назаров қатнашди.
Хабарда қайд этилишича, “Xайр aл-Mударис Имом Бухорий” мадрасами 0,6 гектар майдонида жойлашган бўлиб, минг нафар талабага диний таълим беради.
Қурилиш қиймати 6 млн долларга баҳоланган.
Ушбу диний таълим муассасасини бир йил ичида қуриб битказиш режа қилинган, дейилади хабарда.
Мадраса қурилиши жорий йилнинг 12-13 март кунлари Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг Толибон ҳукумати раҳбарлари билан ўтказган музокаралари давомида келишиб олинган.