Ссылки доступа

Тошкент вилоятидаги энг катта музлик – Пахтакор шиддат билан эримоқда


Фото: uzb_meteo
Фото: uzb_meteo

Гидрометеорология илмий тадқиқот институти, Германия ер тадқиқотлари илмий маркази ҳамда Яшил Марказий Осиё ташаббуси лойиҳалари асосида Тошкент вилоятидаги энг катта музлик – Пахтакор музлигига навбатдаги экспедиция амалга оширилди.

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий тадқиқот институти хабар берди.

Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатовнинг эслатишича, Пахтакор музлигига дастлабки экспедиция ўтган 2023 йил ёзида амалга оширилган бўлиб, ўшанда тадқиқотчилар музлик “тилига” 3 метрли қозиқ бурғилаб ўрнатиб келишган эди.

Жорий экспедицияда эса қозиқ музликдан ажралиб қолган. Чунки, музлик бир йил ичида 20 метр ортга чекиниб, муз “тили” 3 метргача эриб тугаган. Тадқиқотчилар қимматли метеостанция маълумотларини олишди, дейди иқлимшунос.

Экспедициянинг 2-босқичида Тошкент шаҳридан Ойгаин қор кўчки станциясига қадар автотранспортда, станциядан Пахтакор музлигига қадар пиёда борилди.

Йўлнинг мураккаблиги сабабли таҳминан 35 км масофа 2 суткада босиб ўтилди. Жамоа таркиби 7 нафар илмий ходим ва 3 нафар маҳаллий фуқаролардан иборат бўлди.

Пахтакор музлиги Ўзбекистоннинг шарқий қисмида, Қирғизистон ва Қозоғистон чегараларига жуда яқин жойлашган.

XS
SM
MD
LG