Ссылки доступа

Тожикистон Мудофаа вазирлигига яна иккита аэропорт берилди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Ҳозирда Мудофаа вазирлиги балансида 20 дан ортиқ аэропорт бор.

Мўминобод ва Жалолиддин Балхи туманларидаги иккита маҳаллий аэропорт маҳаллий ҳокимият тасарруфидан Тожикистон Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг тегишли қарори Ҳуқуқий ахборотлар порталида эълон қилинди.

Мудофаа вазирлиги ихтиёрига берилган маҳаллий аэропортлар сони шу билан 21 тага етди.

Қарорда айтилишича, барча аэропортлар пуллик ҳарбий хизматдан йиғилган маблағлар ҳисобидан тикланади.

XS
SM
MD
LG