Қайд қилинишича, бу борада икки томон ҳам келишиб олган ва янги тайинланган элчи тез орада Тошкентда ўз вазифасини бошлаши кутилмоқда.
Тировийнинг миллати ўзбек бўлиб, дипломатик миссия раҳбари этиб тайинланишидан олдин Афғонистон Олий судида тадқиқот бўлими директори лавозимида ишлаган. У Ўзбекистондаги элчи лавозимида Муғфуруллоҳ Шаҳоб ўрнини эгаллади.
Шаҳоб Афғонистон кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Диловар ўғли сифатида танилган. «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода мансабдор шахсларнинг оила аъзолари ёки қариндошларини давлат лавозимларига тайинлашни тақиқлаганидан кейин Шаҳоб лавозимини тарк этди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 2024 йил август ойи ўрталарида «Толибон» ҳукумати вакиллари билан учрашувда Тошкент афғон дипломати фаолиятини бошлаш бўйича ижобий қарор қабул қилганини маълум қилганди.
Расмий Тошкент дунёнинг кўплаб мамлакатларида террор ташкилоти деб тан олинган “Толибон” ҳаракати Афғонистонда иқтидорга келиши биланоқ толиблар билан мулоқотни йўлга қўйиш лозимлигини урғулаб келади. Расмий Тошкент 2021 йил сентябридан бери толибларга бир неча марта гуманитар ёрдам йўллаган, “Толибон” ҳаракати вакиллари билан кўплаб учрашувлар ўтказган ҳамда биргаликда қатор лойиҳаларни амалга оширишда давом этмоқда.