Ссылки доступа

Андижон вилоятида 40 дан зиёд мансабдор жаримага тортилди


Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқмаган 44 нафар мансабдор жаримага тортилди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Бизнес-омбудсман девони таҳлили натижаларига кўра, Андижон вилоятида “9 нафар туман ҳокими қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, 11 нафар туман агроинспекция бўлим бошлиқлари, 16 нафар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиқлари ва 8 нафар туман молия бўлими бошлиқлари томонидан тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатларга хулоса беришда муддат бузилишига йўл қўйилган”и аниқланган.

Хабарномада қайд этилишича, вилоятда шу каби қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 44 нафар мансабдор Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

XS
SM
MD
LG