Турк нашрлари хабарларига кўра, бортида 152 киши бўлган учоқ салонда босим пасайиб кетгани туфайли фавқулодда қўнишни амалга оширган. Авиаширкат қайдича, ҳодиса чоғида йўловчи ва экипаж аъзоларидан ҳеч ким жабрланган эмас.
Qanot Sharq вакиллари йўловчиларни олиб келиш учун Туркияга захира учоғи йўлланганини билдиришган. Авиаширкат маълумотига мувофиқ, Мерзифонда қолиб кетган йўловчилар 27 август тонгида Самарқандга олиб келинган. Авиаширкат вакиллари мазкур ҳолат кимнингдир режасини бузганидан афсусда эканларини, бироқ ҳаммаси муваффақиятли тугаганидан мамнунликларини қайд этишган.
Бу орада Qanot Sharq жорий йилнинг 27 август куни Самарқанд – Санкт-Петербург (HH741 рейси) ва Санкт-Петербург – Самарқанд (HH742 рейси), шунингдек, Наманган – Санкт-Петербург (HH743 рейси) ва Санкт-Петербург – Наманган (HH744 рейси) техник сабабларга кўра бекор қилинишини билдирган.
Авиаширкат йўловчиларга чипта учун тўланган пуллар 100 фоиз қайтарилишини ваъда қилиб, йўловчилардан узр сўраган.