Ссылки доступа

Қирғизистонда Бишкек чеккасидаги "Қум-Шағал" кони давлатга қайтарилди


Карьер президент Садир Жапаровга алоқадор деб ҳисобланган камида битта йирик давлат лойиҳаси учун махсулот етказиб бераётган эди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси "Қум-Шағал" ёпиқ акциядорлик жамиятининг қум кони давлат мулкига қайтарилганини маълум қилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қиймати 1 млрд 953 млн сўм бўлган 17,7 гектарлик кон ноқонуний равишда хусусий мулк сифатида ажратилган ер участкаларини қайтариш ишлари доирасида қайтариб олинган. Саноат карьеридан ташқари, у ерда жойлашган завод ҳам давлат мулкига қайтарилди.

Конда шағал қазиб олинган ҳамда қайта ишланган.

2024 йил июнь ойида Озодлик радиоси ҳукумат ушбу қум конини мулкдор томонидан экологик меъёрларнинг бузилишини баҳона қилиб, назоратга олгани ҳақида суриштирув эълон қилган эди. Бундан ташқари, карьер президент Садир Жапаровга алоқадор деб ҳисобланган камида битта йирик давлат лойиҳаси учун махсулот етказиб бераётгани аниқланган.

Ҳукумат 2021 йилдан буён завод устидан назоратни қўлга киритишга бир неча бор уринган, жумладан, ер ижараси шартномасини узайтиришдан бош тортган. "Қум-Шағал" компанияси бу уринишларга судда муваффақиятсиз жавоб қайтаришга ҳаракат қилганди.

XS
SM
MD
LG