Ссылки доступа

Қозоғистонда 400 мингта вейп йўқ қилинди


2024 йилнинг 20 июнидан Қозоғистонда вейплар ва уларнинг компонентлари тақиқланган.

Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги жиноий ишлар доирасида мусодара қилинган 400 мингга яқин электрон сигарет қурилмалари йўқ қилинганини маълум қилди.

Агентлик баёнотида айтилишича, вейплар тақиқлангандан сўнг улар учун хушбўй моддалар ва суюқликларнинг ноқонуний айланиши бўйича 25 та ҳолатга чек қўйилди.

"Қарийб 22 мингта электрон қурилма, шунингдек, 7 мингта ароматизатор, картриж ва буғлатгичлар ноқонуний муомаладан чиқарилди. Пойтахтда вейплар ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланган энг йирик яширин цех ташкилотчиси қўлга олинди." - дейилади агентлик хабарида.

2024 йилнинг 20 июнидан Қозоғистонда вейплар ва уларнинг компонентлари тақиқланган. Тақиқ болаларни вейп чакишдан ҳимоя қилишга уриниш билан изоҳланган. Тақиқ танқидчилари вейпларни сотишни тақиқлаш яширин бозорнинг авж олишига ва тамакига талабни кўпайишига олиб келишини таъкидламоқдалар.

XS
SM
MD
LG