Ссылки доступа

Қирғизистонда ОАВ ва интернетда ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жарима солиш таклиф қилинмоқда


Тегишли қонун лойиҳаси 27 август куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жарима солишни таклиф қилди.

Тегишли қонун лойиҳаси 27 август куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга "ОАВ, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда ёлғон маълумотларни тарқатиш" учун жарима белгилаш ҳақидаги норма киритилмоқда.

Ҳужжат ишончли маълумотларни тарқалиши ва аҳолининг хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

Аввалроқ Қирғизистонда ОАВ ва интернет сайтларида туҳмат ва ҳақорат учун жарима жорий этилган эди. Бундан ташқари, 2021 йилдан буён "Нотўғри (ёлғон) ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун амал қилади. Бу қонун асосида Маданият вазирлиги ОАВни суд қарорисиз блоклаши мумкин.

XS
SM
MD
LG