Қозоғистон ҳукумати 27 август куни Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдумни ўтказиш масаласини кўриб чиқди ва маъқуллади.
Бош вазир Олжас Бектонов айнан атом энергетикаси иқтисодиётни ривожлантириш учун асос бўлиши кераклигини таъкидлаган.
"Масалани кўриб чиқиш якунлари бўйича овоз бериш ўтказилди. Тақдим этилган қарор лойиҳаси бир овоздан қўллаб-қувватланди," - дейилади бош вазир сайтида.
Бош вазир Энергетика вазирлиги ва ҳукумат аппаратига республика референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини президент маъмуриятига киритишни топширди.
Қозоғистон ҳукумати 2030 йилга қадар мамлакатда электр энергияси тақчиллигини прогноз қилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев июнда АЭС қурилиши бўйича референдум шу йилнинг кузида ўтказилишини маълум қилганди. Ҳукумат аниқ санани белгилайди, деган эди у.
Қозоғистоннинг АЭС қуриш бўйича ўнлаб "жамоатчилик эшитувлари" ўтказилди. Қозоғистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти (КИСИ) қозоғистонликларнинг "60 фоизга яқини" АЭСни қўллаб референдумда иштирок этиш ниятида экани ҳақида баёнот берди.
Бош вазир Олжас Бектонов айнан атом энергетикаси иқтисодиётни ривожлантириш учун асос бўлиши кераклигини таъкидлаган.