Мазкур суриштирувда номлари келтирилган олти фирма АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активлар устидан назорат бошқармаси (OFAC) томонидан 23 август куни янгиланган санкция рўйхатига қўшилган.
АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти томонидан санкция рўйхатига Россияда, шунингдек, Осиё, Европа ва Яқин Шарқда фаолият юритувчи жами 400 та юридик ва жисмоний шахс киритилган бўлиб, улар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан Россияга халқаро санкцияларни айланиб ўтишда ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришда кўмаклашаётгани айтилмоқда.
Озодлик суриштирувида Россия Федерациясига ғарб мамлакатларидан электроник жиҳозлар етказиб бераётган Москва вилояти ва Смоленскдаги “Экситон” номли икки ширкат, “Дисплей Компонент” компанияси, “Аспектриум” фирмаси, шунингдек, Венгриядаги Matrix Metal Group ва Кипрдаги Noratec Holdings ширкатлари ҳақида сўз юритилган.
АҚШ Россия ва Европада фаолият олиб бораётган бу фирмаларнинг эгаларига қарши ҳали санкция жорий этганича йўқ.