Ссылки доступа

Ўзбекистонда зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери онлайн тарзда берилади


Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қабул қилинган қарорда бир неча ўзгартиришлар киритилган.

Ҳимоя ордери профилактика инспектори томонидан тазйиқ, зўравонлик ҳолати ёки уларнинг юзага келиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида берилади.

Шу билан бирга, ҳимоя ордерини, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 1 декабрдан бошлаб тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланганда, ҳимоя ордерлари профилактика инспектори ташаббуси билан, бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба берилади.

Human Rights Watch халқаро ташкилоти 2023 йил апрелида йиллик ҳисоботида Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қарши жавобгарликни, аёллар ва қизлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун қабул қилинганига қарамай, оилавий зўравонлик ҳолатлари камаймаганига эътибор қаратган.

XS
SM
MD
LG