Ссылки доступа

Қирғизистонда икки ёшгача болаларни эмлаш кўрсаткичлари пасайб кетди


Эмлашдан бош тортаётганлар буни асосан диний қарашлари билан изоҳлайди. 

Қирғизистонда икки ёшгача болаларнинг атиги 40,7 фоизи барча асосий эмлашларни олган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бу рақам, масалан, 2018 йилга нисбатан кескин пасайишдир. У йили ушбу ёшдаги болаларнинг 76,7 фоизи эмланган эди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йилда 22 мингдан ортиқ режали эмлашдан бош тортиш ҳолатларини қайд этган. Бу, ўз навбатида, мамлакатда қизамиқ билан касалланиш кўпайишига олиб келган.

Эмлашдан бош тортаётганлар буни асосан диний қарашлари билан изоҳлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги айтишича, эмлашдан воз кечаётганлар сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG