Ссылки доступа

Спорт вазири қозоғистонлик боксчиларнинг Париждаги "муваффақиятсизлиги"га изоҳ берди

Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаевнинг айтишича, боксчилар камида битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медални ваъда қилган эди. 

Қозоғистон туризм ва спорт вазири Ермек Маржикпаевнинг айтишича, боксчилар камида битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медални ваъда қилган эди.

"Бироқ, улар кетма-кет иккинчи Олимпиадада бирорта ҳам олтин медални қўлга кирита олмади," - деди вазир чоршанба куни вазирликда бўлиб ўтган йиғилишда.

"Боксчиларимиз 1996 йилдан бери 22 та медални қўлга киритган: еттита олтин, еттита кумуш ва саккизта бронза. Бироқ, бокс бўйича миллий жамоа ушбу Олимпиадада яхши натижа кўрсатмади," - дея қўшимча қилди Маржикпаев.

14 август куни Қозоғистон бокс федерацияси бокс бўйича эркаклар терма жамоасининг мураббийлар таркиби ишдан бутунлай четлатилган. Бош мураббий Мирзағали Айтжонов ва мураббийлар штабининг 10 нафар мутахассиси лавозимидан озод этилган. Шунингдек, Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ҳам истеъфога чиқди.

Аввалроқ, бош мураббий Мирзагали Айтжонов Париждан биттагина медаль билан қайтилгани учун узр сўраганди. У бу муваффақиятсизликни жамоанинг омади келмаганлиги билан изоҳлаган. Айрим мутахассислар ва мухлислар жамоанинг "муваффақиятсизлиги"ни боксдаги турғунлик ва коррупция билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG