Олмаота маҳаллий кенгаши депутатлари намойишлар ўтказиш учун майдонни шаҳар марказидан кўчиришни маъқуллади.
Шаҳарнинг марказий қисмидаги янги, намойишлар ўтказиш учун ихтисослаштирилган маскан 500 кишига мўлжалланган Амангелди Имонов номидаги хиёбон бўлди.
1000 кишига мўлжалланган Шокан Валихонов номидаги хиёбон тинч йиғилишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ихтисослаштирилган жойлар рўйхатидан чиқарилди.
Расмийлар бу қарорни "йўл қисмининг торайиши" билан асослади.
"Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли тинчликнинг бузилиши, шунингдек, хиёбоннинг тарихий қиёфасига зарар етказилиши муносабати билан ушбу майдонда намойишлар ўтказмасликни сўрамоқда" - деб тушунтирган ҳокимият вакили Есенбеков.
Есенбековнинг сўзларига кўра, Валихонов хиёбонидан фарқли ўлароқ, Имонов хиёбонида намойишлар ўтказиш учун кўчаларни тўсиб қўйиш шарт бўлмайди ва унга яқин жойда турар жойлар йўқ.
Шунингдек, рухсат этилган юришлар маршрути ҳам ўзгартирилди.
Ягона рухсат этилган намойиш тўрт йил олдин ўтказилган эди, шундан кейин бирорта ҳам намойишга ижозат берилмаган.
Шаҳарда ягона рухсат этилган намойиш тўрт йил олдин ўтказилган эди, шундан кейин бирорта ҳам намойишга ижозат берилмаган.