Ссылки доступа

Ўшда жинсий қулликка тушган 15 ёшли қиз иши доирасида икки аёл қўлга олинди


Қиз бир ойдан ортиқ вақт давомида жинсий қулликда бўлган ва ҳар қандай итоатсизлиги учун жазоланган. Буларнинг барчаси видеога олинган.

Ўшда жинсий қулликка тушган 15 ёшли қиз билан боғлиқ иш бўйича икки аёл қўлга олинди. Бу ҳақда қизнинг адвокати Жаҳонгир Сайфуллаев Озодлик радиосига маълум қилди.

Аёллар вояга етмаганларни фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилишда айбланмоқда.

Омбудсман 27 август куни Ўш шаҳрида 15 ёшли қизни зўрлаш ҳолати ҳақида хабар берди. Қиз бир ойдан ортиқ вақт давомида жинсий қулликда бўлган ва ҳар қандай итоатсизлиги учун жазоланган. Буларнинг барчаси видеога олинган.

Кейинроқ ИИВ ушбу иш бўйича 1997 йилда туғилган эркак ва 2003 йилда туғилган аёл қўлга олинганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG