Ссылки доступа

Тожикистон илк бор Паралимпия ўйинларида қатнашмайди


Франция пойтахти Парижда 28 август оқшомида XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

8 сентябргача давом этадиган ўйинларда 22 та спорт тури бўйича жами 549 та соврин ўз эгаларини топади.

Бир ой аввалги Олимпиаданинг очилиш маросими каби Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими ҳам илк бор стадионда эмас, Париж марказида ўтказилган.

Маросимни Франция президенти Эммануэль Макрон билан Халқаро Паралимпия қўмитаси раҳбари Эндрю Парсонс очиб беришган.

Ўн бир кун давом этадиган мусобақаларда иштирок этиш учун Парижга 185 та делегация таркибида қарийб 4,5 минг спортчи йиғилган. Бу эса, Le Figaro нашрининг ёзишича, рекорд натижа бўлиб ҳисобланади.

Парижда ўтказилажак Паралимпия ўйинларида Тожикистондан илк бор битта ҳам пара атлет қатнашмайди.

Бу галги ўйинларда Тожикистонлик спортчилар илк бор иштирок этмайди.

Тожикистон Паралимпия қўмитаси бош котиби Абдурауф Алимов Озодликка айтишича, "ягона пара спортчи Шоҳрух Назаров Париж-саралаш мусобақаси бўлган Тбилисидаги Гран-прида ўзини кўрсата олмаган."

Алимовнинг сўзларига кўра, Тожикистон Паралимпия қўмитаси ҳам Халқаро Паралимпия қўмитасига енгил атлетика (200 ва 400 метр), стол тенниси бўйича олти нафар спортчини таклиф қилган, бироқ уларнинг натижалари белгиланган меъёрлардан паст бўлгани учун Тожикистонга квота берилмаган.

XS
SM
MD
LG