Ссылки доступа

Золингендаги ҳужумга алоқадорликда гумонланган 15 ёшли қирғизистонлик ўсмир қўйиб юборилди

Ўсмир режалаштирилган ҳужум ҳақида хабар бермаганликда гумон қилинганди.

Германиянинг Золинген шаҳридаги фестивалдаги ҳужумчига алоқадорликда гумонланган 15 ёшли қирғизистонлик ўсмир қўйиб юборилди. Бу ҳақида Қирғизистоннинг Германиядаги элчихонаси маълум қилди.

Элчихона маълумотига кўра, ушланган 15 ёшли Қирғизистон фуқароси 24 августда ушланган ва бир кунт ўтиб қўйиб юборилган. Ундан ёки яқинларидан элчихонага ҳеч қандай ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат тушмаган.

Жума куни кечқурун суриялик қочқин Германиянинг ғарбидаги Золинген шаҳридаги фестиваль иштирокчиларига пичоқ билан ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлди, ўндан ортиқ киши жароҳат олди.

"Ислом давлати" (ИД) ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Spiegel нашри Золингендаги ҳужум муносабати билан қочоқлар ётоқхонасида яшовчи қирғизистонлик 15 ёшли ўсмир ушлангани ҳақида хабар берганди. У жиноятчи билан пичоқ ҳужуми эҳтимоли ҳақида суҳбатлашгани айтилмоқда. Ўсмир режалаштирилган ҳужум ҳақида хабар бермаганликда гумон қилинганди.

XS
SM
MD
LG