Ссылки доступа

Туркияда бир неча йил тутқунликда яшаган ўзбекистонлик аёл озод қилинди


Туркияда бир неча йилдан буён тутқунликда ушлаб турилган ўзбекистонлик 42 ёшли аёл озод қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси маълумот тарқатди.

Аёлнинг тутқунликда тутиб турилгани қизининг ўзбек дипломатларига мурожаати ортидан маълум бўлган. Қайд этилишича, қаршилик 21 ёшли қиз бундан тўрт йил муқаддам Истанбулга кетган онаси 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтиб, уни топиш ва Ўзбекистонга қайтаришда ёрдам сўраган.

Текширувлар натижасида Х. Д. “Туркиянинг Ушоқ шаҳрида эканлиги, 2020 йилдан буён Туркия фуқароси М. Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилгани аниқланган”.

27 август куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида тутқунликдаги аёл қутқарилиб, Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилган.

“Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлаганлиги учун М. Г. га нисбатан жиноят иши қўзғатилди”, дейилган хабарномада айни пайтда қаршилик аёлни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли ишлар давом эттирилаётгани қўшимча қилинган.

XS
SM
MD
LG