Рўйхатдан ўтмаган "Олға, Қозоғистон!" мухолифат партияси етакчиси Марат Жиланбоев қамоқхонада таъқиб қилинмоқда, у маънавий ва психологин тазийқларга учрамоқда. Бу ҳақда Жиланбоевнинг адвокати Меиржан Доскараев у билан учрашувдан сўнг маълум қилди.
Бутун дунёга машҳур марафончи Марат Жиланбаев ўзининг 61 ёшлигини Степногорск қамоқхонасидаги интизомий ҳибсхонада нишонлаган. У кичик совуқ камерада роппа-роса икки ой ўтирган.
Марат Жиланбоев 2023 йилнинг ноябрь ойида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. 61 яшар марафончи “тақиқланган ташкилотга алоқадорлик” ва “экстремистик ташкилот фаолиятини молиялаштириш”да айбланиб қамалган.
У гўёки Францияда яшовчи мухолифатчи Мухтор Аблязов ва у асос солган "Демократик танлов" ҳаракати (Европа парламенти ўз резолюциясиида бу ташкилотни тинч мухолифат деб таснифлаган – таҳр.) билан ҳамкорлик қилган.
Жиланбоев "экстремизмни молиялаштирувчилар рўйхати"га ҳам киритилган.
Жиланбоев айбловларни рад этади.
Қозоғистон инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Марат Жиланбоевни “сиёсий маҳбуслар” рўйхатига киритган.
Марат Жиланбоев 1990 йилларда барча энг йирик, Қорақум, Саҳро чўли, Катта Виктория ва Невада чўлида марафон югурган дунёдаги ягона инсон. У етти марта Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
У Қозоғистонни 30 йилга яқин бошқарган Нурсултон Назарбоев 2019 йил баҳорида истеъфога чиқиб, унинг ўрнига Қосим-Жомарт Токаев келганидан сўнг норозилик намойишларида фаол иштирок эта бошлаган.
Рўйхатдан ўтмаган "Олға, Қозоғистон!" мухолифат партияси етакчиси Марат Жиланбоев қамоқхонада таъқиб қилинмоқда
Бутун дунёга машҳур марафончи Марат Жиланбаев ўзининг 61 ёшини Степногорск қамоқхонасидаги интизомий ҳибсхонада кутиб олган.