Ссылки доступа

Қозоғистондаги Иртиш конида тўрт киши ҳалок бўлди


Дастлабки тахминларга кўра, ишчилар ис газидан заҳарланган.

31 август куни Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Иртиш конида тўрт кишининг жасади топилди. Дастлабки тахминларга кўра, ишчилар ис газидан заҳарланган.


Бу ҳақида Иртиш конига эгалик қилувчи KAZ Minerals ширкати хабар берди.

"Ҳодиса ҳолати ва сабаблари аниқланмоқда, фожиали ҳолат юзасидан махсус комиссия тузилган," - дейилади KAZ Minerals хабарида.

KAZ Minerals 64 ёшли миллиардер Владимир Кимга тегишли бўлиб, унинг бойлиги, Forbes журналига кўра 3,6 миллиард долларга, Bloomberg агентлигига кўра эса 7,39 миллиард доллар деб баҳоланган. Ким KAZ Minerals акцияларининг 63,5 фоизига эгалик қилади.

XS
SM
MD
LG