Ссылки доступа

Венгриядаги тарихий қалъа Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди


 Фото: Ўзбекистон Туризм қўмитаси матбуот хизмати
Фото: Ўзбекистон Туризм қўмитаси матбуот хизмати

Венгрия пойтахтидаги бинолардан бири Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Будапешт шаҳрининг энг машҳур меъморий иншоотларидан бири – Балиқчилар қалъаси 31 август-1 сентябрь кунлари илк бор Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.

Балиқчилар қалъаси Будапештнинг асосий диққатга сазовор жойларидан биридир. Будай тепалигининг тарихий ҳудудида жойлашган ушбу иншоот ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу меъморий дурдонанинг гўзаллиги ва улуғворлигини томоша қилиш учун ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Балиқчилар қалъасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкамланиб бораётган дўстлик алоқаларининг рамзи бўлди. Ушбу ишора Ўзбекистон халқи учун давлат мустақиллигини нишонлашнинг аҳамияти ва муҳимлигини таъкидлайди.

XS
SM
MD
LG