Қозоғистонда АЭС бўйича референдум 6 октябрда ўтказилади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилди.
"Биз ишончли ва экологик тоза энергия манбаларига жуда муҳтожмиз. Шунинг учун, менинг фикримча, атом энергетикасини ривожлантиришга катта эътибор қаратиш керак," - деди Токаев.
"Бу турдаги генерация иқтисодиётимизнинг тез ўсиб бораётган эҳтиёжларини сезиларли даражада қондиришга қодир," - дея қўшимча қилди Токаев. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда 30 та ривожланган ва ривожланаётган давлатларда жами "200 га яқин" атом электр станциялари фаолият кўрсатмоқда.
Ҳукумат 26 августда референдумни ўтказиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини маъқуллаганди. Тоқаев ҳукумат таклифини қўллаб-қувватлашини ва бугуноқ тегишли фармонни имзолашини маълум қилди.
Аввалроқ Қозоғистоннинг йигирмата шаҳрида, шу жумладан АЭС қурилиши учун эҳтимолий майдон деб аталадиган Улкен қишлоғида жамоатчилик эшитувлари ўтказилган эди. Ушбу учрашувларда соҳа вакиллари, хусусан, замонавий реактор технологияларининг хавфсизлиги ҳақида далиллар келтирган. Август ойида Қозоғистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти респондентларнинг "60 фоизга яқини" референдумда иштирок этиш ниятида эканини маълум қилди.
Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида эълон қилди.