Ссылки доступа

Қирғизистонда хотинини пичоқлаган эркак қамоққа олинди


Июнь ойида Қирғизистон ИИВ оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берган эди.

Норин шаҳар суди турмуш ўртоғига пичоқ билан ҳужум қилган 42 ёшли эркакни икки ойга қамоққа олди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати Озодлик радиосига маълум қилди.

Эри 41 ёшли аёлни 31 август куни эрталаб соат 11 да Норин шаҳридаги "Он-Арча" бозорининг ошхонасида пичоқлаган. Жабрланувчи у ерда ошпаз бўлиб ишлаган.

Аёл Норин вилояти шифохонасининг жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Июнь ойида Қирғизистон ИИВ оиладаги зўравонлик ҳолатлари кўпайгани ҳақида хабар берган эди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2024 йилнинг тўрт ойида 4767 та маиший зўравонлик ҳолатлари қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 632 тага кўпдир.

Ўтган 2,5 йил ичида 34 нафар аёл эрининг қўлидан вафот этган.

XS
SM
MD
LG