“Дунё” ахборот агентлиги қайдича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Анқаранинг Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, ТУРКСЎЙ ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этган.
Тадбирда нутқ сўзлаган Ўзбекистон элчиси Алишер Аъзамхўжаев Анқарада Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилишида ҳисса қўшган Кечиўрен тумани ҳокимлиги ҳамда Башкент университетининг Алишер Навоий тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гўзалга алоҳида миннатдорлик билдирган.
Ўзбекистон хорижида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкалларининг сўнггиси ўтган ойда Қозоғистон пойтахтида Остона шаҳрида очилган эди. Бунгача Навоий ҳайкали Москва, Душанбе, Токио, Минск, Шанхай, Сеул Боку ва Ўш шаҳарларида ўрнатилган.