Ссылки доступа

Нетяньяху ҲАМАС мағлубиятидан сўнг тинчлик бўлишини таъкидламоқда


Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 2 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида дам олиш кунлари Ғазода олти нафар гаровдагиларнинг жасадлари топилган фуқароларни қутқара олмагани учун кечирим сўради.

Шунингдек, у Исроил қўшинлари Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Филаделфия йўлаги устидан назоратни сақлаб туриши кераклишини айти. Чегаранинг ушбу қисми ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаларда асосий тўсиққа айланган, дея таъкидлайди Бибиси.

Исроилда 2 сентябрь куни ёппасига иш ташлаш акцияси бошланган. Уни мамлакатдаги энг йирик касаба уюшмалари федерацияси уюштирган. Норозилик тадбири иштирокчилари Исроил расмийларидан ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб тан олинган) томонидан Ғазо секторида ўтган йилнинг 7 октябридан буён гаровда тутиб турилганларнинг зудлик билан озод қилишни талаб қилишмоқда.

31 август оқшомида Исроил армияси Ғазо секторида олти нафар гаровдаги шахс жасадларини топган. 1 сентябрь куни исроилликлар ҲАМАС билан келишувга эришиш талаби билан норозилик акциясига чиқишган. Намойишчилар бутун мамлакат бўйлаб чорраҳалар ва асосий йўлларни тўсиб қўйишган.

2023 йил 7 октябрь куни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми, Исроил ҳисоб-китобларига кўра, 1200 кишининг ҳаётига зомин бўлган ва 250 га яқин киши гаровга олинган. Расмийларга кўра, Исроил ҲАМАСга қарши уруш эълон қилган ва Ғазо секторида 40 мингдан ортиқ одамни ўлдирган.

XS
SM
MD
LG